БМТ Бош ассамблеяси ялпи мажлисида айни дамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилаётган Швейцария президенти Дидье Буркхалтер нутқ сўзлаб, Россияни Европадан ажратиб қўйиш ҳеч қандай муаммони ҳал қилмаслиги, аксинча, янада катта муаммоларни келтириб чиқаришини айтди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
«Агар Россияни Европадан шунчаки ажратиб қўйсак, бу ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди, аксинча, Европада ҳам, унинг ташқарисида ҳам янада катта муаммолар юзага келишига сабаб бўлади», — деди Швейцария президенти.
Унинг фикрича, Украинада барқарорликни Россия билан ҳамкорлик ўрнатиш орқалигина тиклаш мумкин.
«Мазкур инқирознинг ечимини излашда Россияга қарши эмас, у билан биргаликда ишласак, Украинада ҳам, Европада ҳам барқарорлик тикланиши мумкин», — деди Буркхалтер.
Эслатиб ўтамиз, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Донбасс воқеаларини тартибга солишда фаол иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)