«Пароль» нашри 21 сентябрь ҳолатига кўра «Абу Сахий» бозорида сотилаётган Samsung планшетларининг нархларини эълон қилди. Унга кўра энг қиммат Samsung планшети Galaxy Note Pro деб топилди. Ушбу планшет 2 250 000 сўмдан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу планшетда 12,2 дюйм, 1600×2560 пикселли дисплей, 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира (+MicroSD), 2 мегапикселли олд ва 8 мегапикселли орқа камера, 2,3 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 800 ва Adreno 330 графика процессори, 9 500 мА·соат қувватга эга батарея, ўрнатилган.
Унинг ўлчамлари 295,6×204×7,95 миллиметрни, оғирлиги эса 750 граммни ташкил этади. У Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.
Нашрнинг таъкидлашича, «Абу Сахий» бозорида Apple қурилмалари сотувда деярли йўқ. Apple планшетларининг «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган нархлари билан эса ушбу мақолада танишишингиз мумкин.
Шунингдек, «Абу Сахий» бозорида сотилаётган Samsung планшетларининг нархлари ҳақида «Пароль» нашрининг ушбу саҳифасида батафсил ўқишингиз мумкин.
Изоҳ (0)