Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат ҳудудий яхлитлигининг сақланишига амин эканлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Сегодня» нашри.
«Душман янглишди. У бизнинг янада кучайишимизга сабаб бўлди. Ватанга бўлган муҳаббат, украин ва русийзабонларнинг биргаликдаги кураши кучайди. Вақт ҳаммасини кўрсатади ва Украинани учга бўлишни таклиф қилганлар жаҳаннамда ёнади», — деди Порошенко
Русийзабон ва украинзабон аҳолининг мустақиллик учун биргаликда кураши мамлакатни бирлаштирди ва орамиздаги барча тўсиқларни − тил ва этник чегараларни ўчириб ташлади. Бизнинг бошимизга тушганлар Европани бирлаштирди. Бунгача барқарор ҳаёт европаликларда тинчлик абадийлиги ва Лиссабондан Владивостоккача бўлган ҳудудда барча Европа қадриятларига таяниши тўғрисидаги пуч хаёллар пайдо бўлган эди», − дея қўшимча қилди Украина президенти.
Изоҳ (0)