17-Осиё ўйинларининг параллел брусларда машқ бажариш йўналишида финалга чиққан Антон Фокин Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални келтирди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Антон Фокин мураккаблик коэффициенти 6.700 билан бажарган машқида 8.775 баҳо олди. Натижада унинг умумий кўрсаткичи 15.475 баллни ташкил қилди.
Антон Фокиндан юқори балл — 15.800 (6.900+8.900) тўплаган япониялик Юя Камото олтин медалга сазовор бўлди. Учинчи ўринни эса вьетнамлик Тан Пуонг Дин эгаллади — 15.416 (6.800+8.616).
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги кумуш медаллар сони тўрттага етди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳисобида яна еттита бронза медаль ҳам бор.
Изоҳ (0)