«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста, «Малага» клубига қарши 5-тур ўйинидан сўнг (0:0), учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
«Биз ўйин тизгинини ўз қўлимизга олиб, кўпроқ ҳужум қилишга ва гол уришга интилдик. Натижа доим ҳаракатга боғлиқ. Очиғи, 9-10 киши бўлиб фақат ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин.
‘Малага’ бугунги натижага ҳақли эди. Бизга эса кўп вазиятларда ҳужумларни якунлаш учун тезлик ва аниқлик етишмади», — деди Инеста.
Изоҳ (0)