«Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия премьер лигаси саккизинчи турининг рамзий терма жамоасига киритилди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Sport-express.ru сайти томонидан Одил Аҳмедовнинг «Амкар»га қарши ўтказган ўйини қуйидагича таърифланган:
«Одил Аҳмедов майдон марказида у қадар катта бўлмаган, аммо барқарор устунлик билан ўз жамоасини таъминлай олди. Тўп учун бўлган курашда ғолиб чиқди ва ҳужумларни бошлаб бериб турди».
Эслатиб ўтамиз, ушбу рамзий терма жамоадан «Краснодар»нинг яна бир футболчиси Жоазиньо ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)