22 сентябрь куни Ўзбекистонда InfoCom-2014 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида миллий UZ домени интернет фестивалининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда «Мулоқот» ижтимоий тармоғи ҳам ўзининг энг фаол аъзоларига эсдалик совғаларини топширди.
«Мулоқот» ижтимоий тармоғининг энг фаол аъзоларини танлашда уларнинг узоқ пайтдан бери ушбу тармоқдан фойдаланиши, ёзаётган блог постлари, юклаётган суратлари тармоқнинг бошқа аъзоларига ёқиши, уларнинг бошқа аъзолар билан дўстона муносабати, тармоқ тез-тез ташкиллаштириб турадиган тадбирларда иштироки ва бошқа жиҳатлари инобатга олинди.
Якунда эса «Мулоқот» ижтимоий тармоғининг фаол аъзолари орасидан Абдураҳмон Алимов, Илҳом Ғаниев, Сабина Шарофутдиновалар тақдирланди. Уларга ижтимоий тармоқнинг эсдалик совғалари ва интернет фестивалининг дипломлари топширилди.
2011 йилнинг август ойида ишга туширилган ушбу ижтимоий тармоқдан ҳозирда деярли 130 минг нафар киши фойдаланади ва улар орасида фаол аъзолар жуда кўпчиликни ташкил этади.
Ушбу тадбирга ташриф буюрганлар ва «Мулоқот» ижтимоий тармоғининг барча фаол аъзоларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Мулоқотда бўлинг, мулоқотга киришинг ;)
Изоҳ (0)