IHS тадқиқотчилари iPhone 6 смартфонида ишлатилган қисмлар нархини ҳисоблаб чиқди. Бу LookAtMe маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Унга кўра, iPhone 6 смартфонининг таннархи 200–247 доллар бўлса, iPhone 6 Plus’нинг таннархи эса 216–263 долларни ташкил этади. Бу нархлар гаджетнинг турли хил ички хотира турларига қараб ўзгаради. IHS тадқиқотчиларининг фикрича, iPhone 6’нинг таннархи iPhone 5s’дан кўра 5 доллар қиммат.
Қуйида iPhone 6 смартфонлари учун ишлатилган қисмларнинг нархлари билан танишишингиз мумкин:
- iPhone 6 дисплейи – 45 доллар;
- iPhone 6 Plus дисплейи – 52 доллар;
- Apple Pay тўлов тизимининг ишлашига хизмат қиладиган NFC чип – 22 доллар;
- А8 процессори ва М7 копроцессори – 20 доллар;
- 16 Гб хотира – 15 доллар;
- Камера – 11—13 доллар;
- Аккумулятор (батарея) – 4—5 доллар.
Эслатиб ўтамиз, iPhone 6 смартфони Apple Store интернет-дўконида 649–849 доллар, iPhone 6 Plus эса 749–949 доллардан сотилмоқда. Ўзбекситонда iPhone 6 смартфонининг 16 гигабайт хотирали тури 20 сентябрдан бошлаб 5,5 миллион сўм нархда сотила бошлаган.
Изоҳ (0)