Шу йилнинг август ойида муносабатларини расмийлаштирган машҳур Голливуд актёрлари Бред Питт ва Анжелина Жоли никоҳ шартномасини имзолади. Бу ҳақда «Сегодня» нашри хабар бермоқда.
Деярли ҳар бир интервьюсида бир-бирига севги изҳор қилишдан чарчамайдиган жуфтлик никоҳ муносабатларига анча амалий жиҳатдан ёндашган. Шартнома бандлари етарлича кескин кўриниш олган. Масалан, агар Бред Питт бошқа аёлга қизиқиш, ёки ундан ҳам ёмони, бошқаси билан хиёнат қилишни ихтиёр қилса, нафақат катта миқдордаги пулдан, балки фарзандларига биргаликда васийлик қилиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлади.
Умуман, шартномада молиявий масалалар аниқ белгиланган. Актёрларнинг муносабатлари бошлангунча ишлаб топган пуллари алоҳида қисмда, кейинги маблағлар бошқа қисмда кўрсатилган. Жоли ва Питт ажрашган тақдирда ушбу пулларнинг барчаси улар асраб олган олти бола ўртасида тенг тақсимланади.
Бундан ташқари, жуфтлик васиятнома тузишга ҳам улгурган. Унга кўра ҳам барча маблағ фарзандлар ўртасида тақсимланади. Актёрлар ҳаттоки ўзларининг хайрия жамғармалари ва болалари олинган меҳрибонлик уйларини ҳам унутмаган.
Изоҳ (0)