Украина Президенти Пётр Порошенко украин телеканаллари журналистларига берган интервьюсида мамлакат шарқидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш масалалари, Минскдаги келишувларнинг аҳамияти ва АҚШ сафари якунлари тўғрисида сўзлади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
«Шун таъкидлашни истардимки, Донецк ва Луганск шаҳарларидаги урушларда фақат ҳарбий йўллар билангина ғалабага эришиб бўлмайди. У ерда Украина армиясининг бригада ва баталонлари кўпайгани сари Россия Федерациясининг ҳам қўшинлари сони ошиб бораверади», - деди Порошенко.
Украина Президентининг маълумотларига кўра, мамлакат жануби-шарқидаги жангларда 65% ҳарбий техника йўқ қилинган. Ўз навбатида, Москва Украинадаги можароларда Россия қўшинларининг иштирокини қатъиян инкор этиб келмоқда.
Изоҳ (0)