Ўзбекистонлик карате усталари Озарбайжон ва Сингапурда ўтган халқаро турнирларда муносиб иштирок этди. Боку шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида тажриба ва маҳорат оширган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Boku open халқаро турнирида қатнашиб, биттадан олтин, кумуш ва бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Мусобақада Барно Мирзаева ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Ҳилола Бадалова бронза медаль билан тақдирланди. Жамоавий кумите баҳсларида ўзбекистонлик қизлар кумуш медалга сазовор бўлди.
Мазкур йиғин ва халқаро турнир Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган XVII Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарлик босқичларидан бири бўлди. Осиё ўйинлари дастурига кўра, каратэ бўйича баҳслар 2—4 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик спортчилар нуфузли мусобақага 28 сентябрь куни йўл олади.
Сингапурда ёшлар ўртасида бўлиб ўтган халқаро турнирда ёш спортчилар бешта олтин, учта кумуш ва битта бронза медалга сазовор бўлди. Ўз вазн тоифасида Самар Ҳамроев, Саид Тожибоев, Ҳасан Абдушукуров, Хумора Йўлдошева ва Зулхумор Турсуналиева биринчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)