Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг теннис баҳсларида бугун чорак финал учрашувлари ўтказилади. Айни дақиқаларда Денис Истомин сардорлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлар — кореялик теннисчиларга қарши кортга чиқмоқда, деб хабар берди «Olamsport».
Биринчи бўлиб кортга Фаррух Дўстов ва Лим Ёнг Кю чиқди. Учрашувда Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси 7:6(10:8), 6:3 ҳисоби билан ғалаба қозониб, Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Изоҳ (0)