Машҳур актёрлар «Титаник» кемаси ҳалокатидан қутилиб, ҳозирда тирик бўлган ягона гувоҳ Миллвина Динни даволаш учун ёрдам бера бошлади. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
Миллвина Дин афсонавий «Титаник» ҳалокатга учраганида икки ойлик чақалоқ бўлган. 1912 йил содир бўлган воқеанинг сўнгги гувоҳи бундан уч йил аввал белини синдириб олган эди. Шундан бери, Дин Англиядаги Саутгемптон номли шаҳарчада жойлашган қариялар уйида истиқомат қилиб келмоқда.
Миллвина қариган чоғида муолажалар учун пул тўлаш муаммосига йўлиқди. Шу боис у «Титаник»дан хотира бўлиб қолган сувенирларни сотишга мажбур бўлди.
Мазкур афсонавий кема ҳақида суратга олинган фильмда бош ролларни ижро этган Леонардо Ди Каприо ва Кейт Уинслет Миллвинанинг аҳволи ҳақида хабар топгач, аёлга ёрдам бериш мақсадида The Millvina Fund хайрия жамғармасини ташкил этди. Актёрларнинг айтишича, аёл ўзининг келажаги таъминланганини билса, тезроқ соғаяди ва бемалол дам олади.
Изоҳ (0)