Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаси поёнига етди. Икки Корея давлатлари ўсмирлари ўртасида ўтган финал учрашувида 1:2 ҳисобида шимоллик ўсмирларнинг қўллари баланд келди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Учрашувнинг 33-дақиқасида жанубликлар ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда шимолликлар иккита тўп киритиб (52 ва 66- дақиқаларда), ғалабани илиб кетди.
Шундай қилиб, КХДР U-16 терма жамоаси Осиё чемпиони номига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)