Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида қуриладиган янги истироҳат боғи лойиҳасини намойиш этди, деб хабар бермоқда Uz24.uz.
17 сентябрь куни пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма залида «Тошкент — Флора — 2014» кўргазмаси очилди. Унда Тошкент архитектура-қурилиш институти стендларида Тошкентдаги турли истироҳат боғларининг лойиҳалари тақдим этилди. Шундай лойиҳалардан бири Сирғали туманидаги «Ёшлар боғи»нинг архитектуравий режасидир.
Ушбу лойиҳага кўра, боғда йирик фаввора, амфитеатр, кинотеатр, заковат боғи, болалар ўйин модули, хаёлот боғи, тадқиқот боғи, мини голф майдони, ҳовуз ва бошқалар жой олади.
Айтиш жоизки, айни вақтда лойиҳа тасдиқланиш босқичида бўлиб, унга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Изоҳ (0)