Россия либерал-демократик партияси (РЛДП) етакчиси Владимир Жириновский Украина президенти Пётр Порошенконинг ўғли Украина шарқидаги аксилтеррор операцияларида фаолият олиб бораётганига далиллар тақдим этилишини сўрамоқда. Бу ҳақда «Сегодня» хабар берди.
Россия Давлат Думаси депутати кичик Порошенконинг Шарқий Украинада амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётганига шубҳа билан қарамоқда.
«Ўғлининг армияга кетгани борасида Порошенко томонидан берилган баёнот бўйича кўплаб саволлар туғилмоқда: қани у? Кўрсатинг! Британиялик шаҳзода ўз вақтида ҳеч кимдан бекинмаган эди», — деб қайд этди Жириновский ўзининг твиттерида.
Маълумот учун, аввалроқ Порошенко CNN’га берган интервьюсида ўғли хизматни артиллерия бўлинмасида ўтаётганини айтган.
Изоҳ (0)