«Барселона» клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «АПОЭЛ» устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришгач, ўзига хос натижа қайд этди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Каталонияликлар 1968 йилги натижани такрорлаб, мавсум бошидаги тўрт учрашувда бирорта ҳам гол ўтказмай, ғолибликка эришди. Аввал Испания чемпионати доирасида «Эльче» (3:0), «Вильярреал» (1:0) ва «Атлетик» (2:0) мағлуб этилганди.
«Барселона» охирги марта 1968 йилда мавсум бошидаги тўрт ўйинда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган эди.
Изоҳ (0)