Шу йилнинг 10 декабрь санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қувайт термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти тарқатган маълумотга асосланиб, Uff.uz хабар бермоқда.
Ўйин Ўзбекистон термасининг Дубай шаҳрида бўладиган ўқув-машғулотлари пайтида ўтказилади. Бундан ташқари, Миржалол Қосимов шогирдлари Фаластин (13 декабрь) ва Ироқ (28 декабрь) термалари билан ҳам ўйнайди.
Умуман, ЎФФ Ўзбекистон терма жамоаси учун керакли бир қатор ўқув-йиғинлари ва ўртоқлик ўйинларини ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Австралия давлатида ўтадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси «Б» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР билан ўйнайди.
Изоҳ (0)