Россия фанлар академиясининг Овқатланиш институти шифохонаси ходимларининг сўзларига кўра, семириш касаллигининг илк босқичида бўлганлар озғин одамларга нисбатан кўпроқ яшайди. Бу ҳақда «Россия 2» телеканалининг расмий сайти хабар бермоқда.
Ортиқча вазн юрак хуружи, мияга қон қуйилиши, қандли диабет каби ўлимга олиб келувчи касалликларнинг асосий сабаби ҳисобланади. Шунга қарамай, ёғ тўқимаси одам организмида кўплаб орган ва тўқималарнинг тикланишига ёрдам беради.
Олимларнинг таъкидлашича, ёғли таом истеъмол қилмаслик юрак фаолиятини ишдан чиқаради. Шунингдек, бу кўплаб гормонлар ишлаб чиқарилишининг ва мия вазифалари бажарилишининг тўхташига олиб келади.
Изоҳ (0)