УЕФА ташкилоти президенти Мишель Платини ўйин пайтида тортишувларга сабаб бўладиган вазиятларни аниқлашда ишлатиладиган видеотакрор тизимини керак эмас, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Аввалроқ Франция Профессионал футбол лигаси президенти Фредерик Тирье ушбу тизимни текшириб кўриш керак, деган ғояни илгари сурган эди.
Шунингдек, ФИФА ташкилоти президенти Йозеф Блаттер учрашувлар вақтида мураббийлар томонидан видеотакрорларни кўриш жараёни қандай кечиши ҳақида маълумот берганини хабар қилгандик.
«Мен бунга қаршиман. Гарчи ўзим футболдан чиққан бўлсам-да, видеотакрорни ҳакамларга керак эмас, деб ҳисоблайман.
Футболни роботлар эмас, тирик одамлар ўйнайди. Шунинг учун майдонда бошқарувни телевизион камера эмас, инсонлар амалга ошириши керак», — деди L’Equipe нашри Платини сўзларини келтириб.
Изоҳ (0)