Google компанияси Android қурилмалар операцион тизимнинг қайси версиясида ишлаётгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда Mail.Ru’га асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
9 сентябрь ҳолатига кўра, Android қурилмаларнинг 24,5 фоизи операцион тизимнинг сўнгги версияси – KitKat’да ишламоқда. Шунингдек, Jelly Bean – 53,8 фоиз, Gingerbread – 11,4 фоиз, Ice Cream Sandwich – 9,6 фоиз, Froyo – 0,7 фоиз Android қурилмаларида ўрнатилган.
Google бир ой олдин Android версияларидан фойдаланиш кўрсаткичларини эълон қилганида, KitKat версияси 20,9 фоиз Android қурилмаларида ўрнатилган бўлган. Шуни таъкидлаш мумкинки, Android операцион тизимининг сўнгги версиясидан фойдаланувчилар сони ошиб бораётгани ижобий ҳолат.
Изоҳ (0)