Қуёш сатҳида 2012 йилдан бери кузатилмаган энг катта чақмоқ содир бўлди. Мазкур табиий ҳодиса натижасида юзага келган қуёш тўфони айни дамда Ер сайёраси томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда «Сегодня» хабар берди.
11 сентябрь, пайшанбага ўтар кечаси содир бўлган Қуёш чақмоғи натижасида ажралган плазма тутуни Ер сайёрасига соатига 4,02 миллион километр тезликда яқинлашмоқда. У Ерга 12 сентябрь куни эрталаб етиб келиши мумкин.
Associated Press’нинг маълум қилишича, АҚШнинг Космосдаги об-ҳаво башорати маркази астрофизиклари фойдаланадиган шкала бўйича қуёш чақмоғи ўзининг максимал даражасига эришган.
Сунъий йўлдошлар берган маълумотлар бўйича фикр билдирган мутахассис Том Бергернинг сўзларига кўра, йўлдошлар ва радиоалоқа тизимида кичик миқдорда носозликлар кузатилиши мумкин.
Изоҳ (0)