Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг «C» гуруҳидаги учрашувлар ниҳоясига етди. Унда Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт ўсмирларига қарши майдонга тушди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Қизиқарли кечган ўйинда 4:2 ҳисоби қайд этилиб, Ўзбекистон ғалабаси билан якунланди. Учрашув бошиданоқ қийин ўтиши тахмин қилинган эди. Қувайт учун барчаси якунлангани боис улар ҳеч қандай босимни ҳис қилмаган ҳолда тўп суришлари кутилган эди.
Ўзбекистон футболчилари Савелий Абрамов ва Жонибек Кўчимовларнинг икки голидан сўнг, 2:0 ҳисоби билан олдинга ўтиб олди. Шундан сўнг, қувайтликлар иккита жавоб голини киритишнинг уддасидан чиқди.
Иккинчи бўлимда эса Суҳроб Нуруллоев учинчи голни уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Захирадан майдонга тушган Холиқов ҳам ўйин охирларида дарвозабонни алдаб ўтиб, жуда чиройли гол урди — 4:2.
Шу тариқа Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди.
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати, 3-тур
Ўзбекистон — Қувайт: 4:2
Голлар: Абрамов (9), Кўчимов (42 пенальти), Нуруллоев (68), (Холиқов, 90+4) — Абдулазиз ал-Ҳадиён (44), Холид Муҳаммад (45+1).
Ўзбекистон: Акром Хўжаев — Илҳомжон Алижонов, Достонбек Бердиқулов, Дониёр Ҳошимов — Ойбек Нурматов, Суҳроб Нуруллоев, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, Савелий Аврамов (И. Кенжабоев, 45) — Жонибек Кўчимов, Азизжон Ғаниев, Абдуғани Ғанижонов.
Қувайт: Абдалла Аблуши, Юсуф ал-Танноҳ, Абдулазиз ал-Ҳадиён, Юсуф ал-Рашид, Ҳадир ал-Ҳарби, Абдулазиз Аҳмад, Исса Баҳро, Абдулмоҳсин Алсулали, Муборак Алинози, Ҳолид Муҳаммад, Ҳолид ал-Фадҳли.
Изоҳ (0)