Samsung компанияси сентябрь бошида ботиқ дисплейли Galaxy Note Edge планшетофонини тақдим этгани хабар берилган эди. Унинг ботиқ дисплейидан алоҳида фойдаланиш мумкинлиги боис, ушбу гаджетни иккита дисплейга эга дейиш мумкин. Phonearena.com сайтининг маълумотига асосланиб «Пароль» нашрининг хабар беришича, Galaxy Note Edge Samsung’нинг иккита дисплейли илк смартфони эмас.
Компания 2010 йилда Samsung Continuum номли смарфонини тақдим этган. Унда иккита – 3,4 дюймли асосий ва 1,8 дюймли қўшимча дисплей ўрнатилган. Қўшимча дисплей асосий дисплейнинг остида, смартфон тугмаларидан ҳам пастда жойлашган. Қўшимча дисплейда электрон хатлар, хабарлар, Facebook, Twitter лентларини ўқиш мумкин бўлган.
Samsung Galaxy Note Edge’нинг ботиқ дисплейида қандай функцияларни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида эса «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида ўқишингиз мумкин.
Изоҳ (0)