9 сентябрь куни хакерлар томонидан 4,9 миллион дона Google электрон почта хизмати — Gmail аккаунтларининг логин ва пароллари интернетга чиқариб юборилди. Бу ҳақда «Ведомости» сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Аввалроқ 1,2 миллионта «Яндекс», 800 000 та Mail.Ru аккаунтларининг логин ва пароли интернетга жойланган эди. Gmail фойдаланувчиларининг маълумотлари ҳам худди «Яндекс» ва Mail.Ru фойдаланувчиларининг маълумотларига ўхшаб Bitcoin Security сайтининг форумида эълон қилинди. Хабар қилинишича, логин ва пароли эълон қилинган Gmail аккаунтларининг 60 фоизидан фаол фойдаланилади.
Google ходимининг таъкидлашича, ҳозирда компания мутахассилари қандай қилиб фойдаланувчиларнинг маълумотлари хакерлар қўлига тушиб қолганини текширмоқда.
Агар «Яндекс», Mail.Ru ёки Gmail’да аккаунтингиз мавжуд бўлса, у ҳолда шу сайтлар ёки Isleaked сайти орқали сизнинг ҳам аккаунтингиз маълумотлари хакерлар томонидан эълон қилинган ёки йўқлигини текшириб кўринг.
Изоҳ (0)