Ўзбек эстрадасида ўз йўналишидаги қўшиқлари ва клиплари билан ажралиб турувчи ижодкорлар — Лола ва DJ Piligrim янги дуэт тарона тайёрлади, деб хабар бермоқда Popcorn.uz.
DJ Piligrim мазкур қўшиқни Лола учун махсус ёзгани ҳақида аввал ҳам маълум қилгандик.
«Юлдуз» дея аталган тарона 9 сентябрь куни соат 18:20 да «Ўзбегим таронаси» радиосининг «Премьера» лойиҳасида мухлислар эътиборига ҳавола этилди.
Тингловчилар бу дуэтнинг матни ва мусиқаси ўзаро ҳамоҳангликда яратилганлиги, Лола ва DJ Piligrimнинг ижроси эса бу дуэтнинг таъсирчанлигини янада оширганлигини эътироф этди. Қўшиқ деярли барча учун кутилмаган бўлиб, аъло баҳога эришди.
Қўшиқнинг матн ва мусиқаси шахсан DJ Piligrimга тегишли бўлиб, жўшқин руҳдаги аранжировка Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган.
Дуэт учун оригинал ғоя асосида яратилган клип Жасур Шаметов томонидан суратга олинди.
Сюжет йўналишида тайёрланган видеоклипнинг ғояси устида бутун жамоа биргаликда иш олиб борган.
Жамоа якунда реал воқеани асос сифатида танлашга қарор қилди, дейилади Popcorn.uz’да.
Изоҳ (0)