Россия либерал-демократик партияси (РЛДП) етакчиси Владимир Жириновский Украина Бош вазирига «гуманитар ёрдам» жўнатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
Жириновский Россия томонидан белгиланган, бироқ Украинани қаноатлантирмаган газ нархлари ҳақида фикр билдирар экан, уларни «адолатли» эканлигини айтиб, нарх сотувчи томонидан белгиланишини таъкидлади.
Шундан сўнг, РЛДП етакчиси Украина Бош вазири Арсений Яценюкка «совуқ қишдан чиқиб олиши учун гуманитар ёрдам юборилган»ини қайд этди. Хусусан, «гуманитар ёрдам» сифатида печь, кўмир, қўра, гугурт, қўлқоп, резина калиш ва иссиқ нимча-куртка жўнатилган.
Жириновский буғу терисидан тайёрланган этикни «ўзига олиб қолишга» қарор қилган.
Шунингдек, РЛДП етакчиси «девор қуриш учун» андава ҳам юборганини айтди.
Изоҳ (0)