Алишер Навоий номидаги кино саройида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «Ота» бадиий фильмининг намойиши ва фильм ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмаси бўйича «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олинган фильм Ўзбекистон халқининг инсонпарварлик, меҳр-оқибат, беғаразлик ва эзгулик каби хислатлари ҳақида ҳикоя қилади. Чунончи, фильмда отанинг фарзандга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиши акс эттирилган.
Фильмда замонавий технология ва янгича ёндашувлардан фойдаланилган. Унда Ўзбекистоннинг бетакрор табиат манзаралари жозибали акс эттирилган. Томошабинлар фильм қаҳрамонларининг сафари давомида гўзал табиат манзараларидан баҳра олиши мумкин.
Фильм муаллифи ва постановкачи режиссёри Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдухалил Менгноров бўлиб, бош ролларни Карим Мирҳодиев, Фотиҳ Очилов, Сайдулла Молдахонов ва бошқалар ижро этган.
Изоҳ (0)