Халқаро бирлашган курашлар федерацияси (FILA) эндиликда United World Wrestling (Бирлашган дунё курашлари) номи билан юритиладиган бўлди. Кеча бўлиб ўтган Конгрессда шундай қарорга келинди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Шунингдек, Конгрессда ташкилотнинг амалдаги президенти сербиялик Ненад Лалович ўз лавозимига қайта сайланди. Яқин олти йил давомида янги номга эга бўлган ташкилотни Лалович бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Ненад 2013 йил ўша пайтдаги FILA президенти швейсарсиялик Рафаэль Мартинеттининг ўрнини эгаллаган эди. Мартинетти эса FILAни 2002 йилдан бошлаб бошқарган.
Изоҳ (0)