Америкалик кўзи ожиз спортчи Эрик Вейенмайер Колорадо дарёси бўйлаб қайиқда сузади, деб хабар бермоқда Los Angeles Times.
23 сентябрь куни 46 ёшни қарши оладиган спортчига яна бир кўзи ожиз — АҚШ ҳарбий денгиз флоти ветерани Лонни Бедвелл ҳамроҳлик қилади. Дарё бўйлаб саёҳат 7 сентябрь куни Аризона ва Юта штатлари чегарасидаги Ли Ферри ҳудудидан бошланиши режалаштирилган.
Уч ҳафта давом этадиган саёҳат чоғида спортчилар 450 километр атрофидаги масофани босиб ўтишни мўлжалламоқда.
Эрик Вейенмайер кўриш қобилиятини 13 ёшида йўқотган. Шунга қарамай, у югуриш ва кураш билан шуғуллана бошлаган. Коллеж ва магистратурани тамомлагач, адабиёт фани ўқитувчиси ва спорт бўйича мураббий сифатида дарс беради.
Ўқиш вақтида алпинизмга қизиқиб қолган Эрик 2002 йил дунёдаги энг баланд етти тоғ чўққисини, улар орасида Эверестни ҳам забт этган.
Изоҳ (0)