Samsung компанияси IFA-2014 кўргазмаси давомида янги Galaxy Note 4 ва Galaxy Note Edge планшетофонларини тақдим этибгина қолмай, яна бир гаджет – Galaxy Tab Active планшетини ҳам эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Galaxy Tab Active компаниянинг илк сув ва чангга чидамли планшети ҳисобланади. Унда 8 дюйм, 800×1200 пикселли дисплей, C-Pen гаджети, 1,2 мегапикселли олд ва 3,1 мегапикселли орқа камера, 1,5 Гб тезкор ва кенгайтириш мумкин бўлган 16 Гб ички хотира, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор ўрнатилган. У Android KitKat 4.4 операцион тизими ва LTE модулида ишлайди.
Тинимсиз ишлатилганда 10 соатга етадиган 4450 мА·соат қувватга эга батареясини алмаштириш ҳам мумкин. Унинг ўлчамлари 213,1×126,2×9,75 миллиметрни, оғирлиги эса 393 граммни ташкил этади.
Планшет қўшимча ҳимоя қопламаси билан қопланган ва у 1,2 метр баландликдан тушиб кеца ҳам унга ҳеч нарса қилмайди. Ҳозирча, ушбу гаджет қачон ва қанча нархдан сотувга чиқиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Galaxy Tab Active планшетининг бошқа суратларини «Пароль» нашридаги ушбу саҳифа орқали томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)