Россиянинг Свердловск вилояти прокуратураси мамлакат оммавий ахборот воситаларида тарқатилган Адольф Гитлер сурати туширилган мактаб кундалиги ҳақидаги хабар устидан текширув ташкил этди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Бош прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.
Амалга ошириладиган назорат ишлари доирасида чоп этилган маҳсулот қонунийлиги текширилади. Шунингдек, полиграфия маҳсулотида террорчилик фаолиятини амалга ошириш, душманлик ва нафрат туйғуларини аланга олдирадиган белгилар бор-йўқлигини аниқлаш бўйича керакли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Текширувдан сўнг, прокуратура томонидан зарурий чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Смоленск шаҳрида саҳифаларидан бирига Адольф Гитлернинг сурати туширилган мактаб кундалиги чоп этилиб, Екатеринбургда сотувга чиққан эди.
Изоҳ (0)