Бугун, 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви учун чипталар сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Чипталарни ўйин бўлиб ўтадиган «Пахтакор» стадиони кассаларидан харид қилиш мумкин. Ўйин чипталари нархи тоифаларга қараб 10, 15 ҳамда 20 минг сўм қилиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Янги Зеландия терма жамоалари ўртасида 8 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтадиган ўйинни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради. Учрашув соат 19:00 да бошланади.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Янги Зеландияга қарши кечадиган учрашувда бугунги кундаги терма жамоанинг энг кучли таркиби ўйнашини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)