KGI Securities тадқиқотчиси Минг Чи Куонинг сўзларига кўра, Apple икки хил – 1,3 ва 1,5 дюйм дисплейли ақлли соат ишлаб чиқариши мумкин. Кичикроқ дисплейли iWatch аёллар учун, каттароғи эса эркаклар учун мўлжалланган бўлади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ақлли соатнинг тезкор хотираси 512 Мб ва ички хотираси 8 Гб бўлиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, iWatch’ни смартфонга боғламасдан ҳам ишлатиш мумкин. Шунингдек, iWatch’нинг 2–4 хил материалдан қилинган версиялари тақдим этилиши кутилмоқда. Улар орасида олтиндан қилингани ҳам бўлиши мумкин.
Минг Чи Куо Apple ақлли соати тўртбурчак шаклда бўлиши ҳақида гапирган. Шу билан бирга, тадқиқотчи iWatch’нинг орқа томонида учта тешик мавжуд бўлиши ва улар соғликни назорат қилувчи дастурларни ишлатишда кўмаклашишини таъкидлаган.
«Пароль» нашридаги ушбу фотожамланмада Apple iWatch бўлиши мумкин бўлган ақлли соат концептларини томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)