NASA’нинг қуёш динамикаси расадхонаси ходимлари қуёш чарақлаганини суратга олишга муваффақ бўлди. Мазкур табиий жараён юз берганда, Қуёшдан ажралган энергия ҳозирда Ер сайёраси томон яқинлашмоқда, деб хабар берди Korrespondent.net.
Space.com сайтида маълум қилинишича, Қуёшнинг чарақлаши 2 август куни содир бўлганига қарамай, энергия Ер сайёрасига ҳамон етиб келмаган.
1 сентябрь куни Қуёшда яна бир катта қувватли чақмоқ содир бўлди. Хабарда қайд этилишича, ҳаваскор астрономлар ҳам «Қуёш юзасида тўлғанган қора плазманинг катта ипи» гувоҳи бўлган.
Маълумотларга кўра, ажралган модда Қуёшдан секундига 2000 километр тезликда чиққан. Мазкур чақмоқ энг юқори Х-гуруҳига тегишли экани тахмин қилинмоқда.
3 сентябрь куни ҳам Қуёшда бир неча катта чақмоқ кузатилди, бироқ улар ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)