«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин келажакда «Манчестер Юнайтед»га қайтишини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Роналдунинг «Реал»га ўтганидан бери беш йилдан кўпроқ вақт ўтди, бироқ португалиялик футболчи собиқ жамоаси ҳақида унутгани йўқ. Ўз интервьюсида у «МЮ»га омад тилади ва яқин келажакда қайтиши мумкин эканини айтди.
«Мен ‘Манчестер’ни севаман, бу ҳақда жуда кўп марта айтганман. Манчестер ҳамон менинг юрагимда. У ерда менинг кўплаб дўстларим қолган, бу жамоа мухлисларига тенг келадигани йўқ, мен у ерга қайтишни истайман.
‘Реал’да ҳам бахтлиман, амалдаги шартномамда яна тўрт йил муддат бор, бироқ ким билади дейсиз? ‘Юнайтед’да менга жуда илиқ муносабатда бўлишган.
Менга ишонинг, улар яна энг кучли жамоага айланади. Бунга аминман. ‘Юнайтед’ — буюк клуб», — деди футболчи.
Роналду ҳозирда «Манчестер Юнайтед» оғир даврни бошидан кечираётганини таъкидлаб, «Ўтган мавсум улар учун жуда ёмон ўтди, бу мавсумни ҳам ‘иблислар’ омадсиз бошлади.
Бироқ трансфер бозорида улар ажойиб футболчилар — Ди Мария, Фалкаони қўлга киритди. Ўйлашимча, улар анча кучли клубга айланади. ‘Юнайтед’ энг юқори ўринга муносиб», — деди Роналду.
Изоҳ (0)