3 сентябрь куни Москва остонасидаги «Арена Химки» стадионида Россия терма жамоаси Озарбайжон термасини қабул қилди ва ушбу ўртоқлик ўйинида йирик 4:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Аввалроқ маълум қилинганидек, мазкур учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарди.
Ўйинда Кержаков иккита гол киритиб дубл қайд этган бўлса, Игнашевич ва Гранат биттадан гол киритиб, ҳисобни 4-0 бўлишини таъминлади.
Россия — Озарбайжон ўртоқлик учрашуви:
Голлар: 1:0 – 6 Кержаков, 2:0 – 12 Кержаков, 3:0 – 41 Игнашевич, 4:0 – 81 Гранат.
Россия терма жамоаси: Акинфеев (Лодигин, 46), В. Березуцкий, Смольников, Игнашевич (Гранат, 46), Д.Комбаров (Паршивлюк, 71), Черишев (Ионов, 81), Глушаков, Полоз (Самедов, 76), Шатов (Оздоев, 46), Дзагоев, Кержаков.
Озарбайжон терма жамоаси: Агаев, Рамалданов, Амиржонов, Абишов (Шукуров, 71), Садигов, Гусейнов (Гараев, 46), Гиртимов (Амиргулиев, 46), Озкара (Гусейнов, 57), Нодиров (Абдуллаев, 78), Дадашов (Javaдов, 46), Назаров.
Огоҳлантиришлар: Полоз (31).
Изоҳ (0)