Apple компаниясининг янги iPhone 6 смартфони ҳали тақдим этилмаган бўлса-да, Хитойда унга олдиндан буюртма қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда ChinaDaily маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
China Mobile компанияси ўтган сешанба куни 33 000 дона iPhone 6 смартфонининг ҳар иккала – 4,7 ҳамда 5,5 дюйм дисплейли турлари учун олдиндан буюртма қабул қилган. Бундан тахмин қилиш мумкинки, янги iPhone икки хил дисплейда тақдим этилади.
Бироқ, смартфон қачон буюртмачилар қўлига етиб бориши аниқ эмас. Ушбу жараёнга алоқадор кишининг сўзларига кўра, илк iPhone 6 смартфонлари жорий ойнинг ўрталарида Хитойда сотила бошланади.
Изоҳ (0)