Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг замон талаблари асосида реконструкция қилинган болалар бўлими биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агетнлиги хабар бермоқда.
Бинонинг очилиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Ислом Каримов раҳнамолигида аҳоли, хусусан, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Йиғилганлар тубдан таъмирланиб, 60 ўринга мўлжалланган бўлимнинг янги биноси ҳамда бу ерда беморларни тез, самарали ва сифатли даволаш учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Б.Юсупов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)