БААда ўтказилаётган ФИДЕ Гран-присида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу турда Ўзбекистоннинг ягона аёл гроссмейстери Нафиса Мўминова арманистонлик Элина Даниелян билан баҳс юритиб, имкониятни бой берди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Шу кунга қадар бўлиб ўтган 8 тур ўйинларининг якунларига кўра, 6,5 тадан очко жамғарган хитойлик гроссмейстерлар Хоу Ифан ва Чжу Венжун пешқадамлик қилмоқда. Нафиса Мўминова ҳисобида ҳозирча икки очко мавжуд бўлиб, у ушбу босқичда иштирок этаётган 12 нафар гроссмейстер орасида 10-ўринни эгаллаб турибди.
4 сентябрь куни ўтказиладиган 9-турда Нафиса оқ доналарда мўғулистонлик Батчимег Тувшинтугс билан баҳс юритади.
Олтинчи босқич ўйинлари 11 турдан иборат бўлиб, 6 сентябрь куни якунига етади.
Изоҳ (0)