Gionee номли Хитой компанияси энг ингичка смартфон ишлаб чиқариш бўйича ўзининг аввалги рекордини янгилади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Gionee компаниясининг аввалги энг ингичка Elife S5.5 смартфони 0,22 дюйм – 5,5 миллиметр қалинликка эга эди. Эндиликда эса ушбу компания янги Gionee Elife S5.1 смартфонини тақдим этди ва бу смартфоннинг қалинлиги 0,2 дюйм – 5,15 миллиметрни ташкил этади.
Gionee Elife S5.1 смартфони 139,8×67,4×5,15 миллиметр ўлчамга эга. Унда 4,8 дюймли AMOLED дисплей, 5 мегапикселли олд ва 8 мегапикселли орқа камера, 1,2 ГГц частотага эга Snapdragon 400 процессори, 1 Гб тезкор ва кенгайтириб бўлмайдиган 16 Гб ички хотира, 2100 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. Смартфон Android 4.3 операцион тизимида, Амиго 2.0 интерфейсида ишлайди.
Смартфон максимал ингичкалаштирилган — агар у бундан ҳам ингичка бўлганида, унга USB ва қулоқчинни улаш учун жой топилмай қолар эди :)
Gionee Elife S5.1 смартфони Хитойда сентябрдан сотила бошланади. Аммо унинг нархи қанча бўлиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Дунёдаги энг ингичка Elife S5.1 смартфонининг суратларини ушбу манбада томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)