31 август, якшанба куни соат 19:00 да Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий номидаги Миллий боғида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бошланди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов очиб берди.
Ўзбекистон Президенти мустақиллик йилларида барча соҳаларда эришиб келинаётган ютуқлар ва тараққиёт кўрсаткичларини қайд этиб, келажакда бундай ривожланиш давом этишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон халқи билан биргаликда хорижий давлат вакиллари ҳам иштирок этаётган тадбирда Ислом Каримов барчани айём билан муборакбод этиб, эзгу тилаклар тилади.
Ҳозир Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан тайёрланган концерт дастури давом этмоқда.
Изоҳ (0)