Nokia балки Android’дан Windows Phone’га ўтаётгандир, бироқ у ҳали Android оламини буткул тарк этмаган. Компания Samsung Galaxy қурилмаларида ўзининг Here Maps хариталар дастурини ўрнатиш бўйича ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Nokia компаниясининг ушбу дастури бепул бўлиб, унда 200 та давлат харитаси мавжуд. Улардан 100 тасида эса ҳаракатланиш йўналиши ҳам кўрсатилади.
Ушбу дастурдан оффлайн – интернет ўчирилган пайтда ҳам фойдаланиш мумкинлиги Google Maps фойдаланувчиларини унга кўчиб ўтишларига сабаб бўлиши тахмин қилинмоқда. Бирор давлат ёки ҳудуд харитаси қурилмага юклаб олингандан сўнг, ўша харитадан оффлайнда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)