«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо пайтида ички муҳит ёмон бўлгани ҳақида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Мен билан ишлаган мураббийлар орасида фақатгина Алекс Фергюсон билан муносабатларимиз жуда қалин эди. Қолган ҳеч ким билан бу даражада яқин муносабатда бўлмаганман. Тўғри, Пеллегрини ва Анчелотти билан ҳам муносабатларим яхши. Умуман олганда, футболда дўст орттириш эмас, муваффақиятга эришиш керак.
Моуриньо ‘Реал’да ишлаган пайтда жамоада ички муҳит ёмон эди. Баъзи шахсий муаммолар ҳам пайдо бўларди. Унинг баъзи футболчилар ва мухлислар билан ўзаро муносабати ёмон эди», — дейди Роналду.
Изоҳ (0)