2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарори билан Бахтияр Мирбабаев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарори билан Бахтияр Шамсутдинович Мирбабаев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси этиб сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. Собиров Сенатнинг мазкур қарори қабул қилинган кундан, яъни 29 августдан эътиборан кучга киришини маълум қилди.
Изоҳ (0)