Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги «Йўлчилар», «Узунқудуқ», «Л. Мурашимов», «Мингбулоқ» овул фуқаролар йиғинлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди, деб хабар берди «Дўстлик байроғи» газетаси.
Бугунга қадар «Илҳомжон Асилбек», «Қурувчи Сардор жавоҳири», «Зарафшон Одилбек пойдевори» каби хусусий корхоналар томонидан ушбу ҳудудларда 10 километрдан ортиқ сув қувурлари ётқизилди. Жами бажарилган ишларнинг умумий қиймати қарийб 450 миллион сўмни ташкил этиб, айни пайтда режадаги ишлар тўлиқ бажарилган.
Ушбу лойиҳалар мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиб, овуллар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Изоҳ (0)