Twitter микроблоглар тармоғи фойдаланувчилар учун твитлари ҳақидаги маълумотларни билиш имкониятини яратди. Бу ҳақда Mashable блоги маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу функция тасдиқланган аккаунт эгалари ва маркетинг билан шуғулланувчилар учун яратилган эди. Эндиликда бу функция барча фойдаланувчилар учун очиқ деб эълон қилинди ва фойдаланувчилар твитлари ҳақидаги маълумотларни analytics.twitter.com манзили орқали олишлари мумкин.
Twitter Analytics фойдаланувчига твитлари неча маротаба кўрилгани, нечта Favorite тўплагани, қанча ретвитлангани ва унга жавоб берилгани ҳамда фойдаланувчининг профилини неча киши кўргани ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
Ушбу маълумотларни кўриш учун Twitter’даги профилингиз рўйхатдан ўтганига камида 14 кун бўлиши, ўчирилмаган, тақиқланган ёки тўхтатилган бўлмаслиги керак.
Изоҳ (0)