2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувлари 30 сентябрь — 1 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 30 сентябрь куни БААнинг «Ал Айн» ва Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқариб боради. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Унга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради, ўзбекистонлик Илгиз Танташев эса захира ҳаками сифатида қайд этилган. Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйин Саудия Арабистонида 16 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Осиё Чемпионлар лигаси — 2014 (Ярим финал, жавоб учрашуви)
«Ал Айн» (БАА) — «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).
Тўртинчи ҳакам: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).
Изоҳ (0)