Хитойнинг Нанкин шаҳрида иккинчи ўсмирлар олимпия ўйинлари доирасидаги барча мусобақалар якунланди. Норасмий равишда медаль жамғариш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси иккита олтин, учта кумуш ва учта бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида 27-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Аслида олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси қўлга киритган медаллар сони 10 тани ташкил этди. Қоидаларга кўра, микст, жуфтлик баҳсларида қўлга киритилган медаллар умумий рўйхатга киритилмайди. Норасмий равишда медаль жамғариш бўйича рўйхат тузишда давлатларнинг фақатгина яккалик баҳсларида эришган медаллари сони инобатга олинади.
Лекин Ўзбекистон делегациясининг тўртта олтин медални қўлга киритгани бу факт ва уни ҳеч ким олиб қўя олмайди.
Иккинчи ўсмирлар олимпия ўйинлари (Нанкин, Хитой)
Медаль жамғариш (якуний кўриниш)
Барча медаллар (олтин — кумуш — бронза)
1. Хитой — 65 (38-13-14)
2. Россия — 57 (27-19-11)
3. АҚШ — 22 (10-5-7)
4. Франция — 20 (8-3-9)
5. Япония — 21 (7-9-5)
6. Украина — 23 (7-8-8)...
... 27. Ўзбекистон — 8 (2-3-3)
Изоҳ (0)