Тахминларга кўра, 9 сентябрь куни тақдим этиладиган янги iPhone 6 смартфони билан биргаликда Apple компаниясининг ақлли соати ҳам эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақда TechCrunch маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Apple ақлли соатида iOS 8 операцион тизими, соғликни назорат қилувчи HealthKit ва ақлли уй жиҳозлари билан алоқа ўрнатишда хизмат қиладиган HomeKit дастурлари ўрнатилиши мумкин.
Аввалроқ Apple ақлли соати 2015 йилгача тақдим этилмаслиги ҳақида миш-миш тарқалган эди. Бироқ хабарда таъкидланишича, сўнгги пайтларда Apple iWatch (бошқа ном билан аталиши ҳам мумкин) ақлли соатини ҳам жорий йилда тақдим этишни истамоқда.
Apple ақлли соати қон босими, намлик, юрак уриши назорати ва билдиришномалар қабул қилиш функцияларига эга бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)